АҚШ ҳамда Канада олимлари 2016 йилда Шимолий Америкадаги дарёлардан бири йўқолганини аниқлади, деб хабар берди Nature Geoscience.
Мутахассислар 2016 йилда суви шимол томон оқиб (Беринг денгизи томон) шу номдаги денгизга бориб қуюладиган, Юкон ҳудудида жойлашган Слимс дарёси деярли йўқ бўлиб кетганини аниқлади.
Дарёнинг саёзлашиб кетганига Канададаги улкан Каскавулш музлигининг материк ичкариси томон чекиниши сабаб бўлган. Ушбу табиат ҳодисаси сўнгги бир неча минг йиллар давомида ўрнатилган оқимлар тизимини ўзгартириб юборди, оқибатда музликлар суви Слимс дарёси орқали шимол йўналишида эмас, балки жануб томонга, Каскавулш дарёси орқали Тинч океанига чиқиб кета бошлади.
Олимлар ушбу ҳодисага глобал исишни сабаб қилиб кўрсатмоқда. Слимс дарёси 2015 йилда ҳам мавжуд эди. Мутахассислар томонидан дарёнинг йўқ бўлиб кетгани сунъий йўлдошдан олинган суратлар ва ҳудудни учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида ўрганиш орқали аниқланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)