Қозоғистон Остонада Сурия масаласини ҳал этиш бўйича музокарада кузатувчилар доирасини кенгайтириш таклифини бермоқда ва кафил-мамлакатлар билан музокара олиб боряпти. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмонов маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Биз учун кузатувчилар доирасини кенгайтириш масаласи жуда муҳим. Жанговар ҳаракатлар тўхтатилиб, тузумнинг янада мустаҳкамланишидан манфаатдор барча мамлакатлар Остонада кечаётган жараённи кузатиб боришлари учун Қозоғистон томони бу масаласи юзасидан кафил-мамлакатлар билан фаол иш олиб бормоқда», — дейди Абдраҳмонов.
Унинг сўзларига кўра, номзодлар сифатида араб мамлакатлари ва Европа Иттифоқи давлатлари кўриб чиқилмоқда.
«Кафил-мамлакатлар олдида, жумладан, Россия олдида биз Саудия Арабистони ва Қатар каби араб мамлакатларининг иштирок этиши масаласини кўтардик. Бошқа тарафдан эса Европа Иттифоқи ҳам Остона жараёнидан хабардор эканлигидан жуда манфаатдормиз», — дея қўшимча қилди Ташқи ишлар вазири.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)