Ўртаер денгизида 8,3 минг мигрантлар қутқариб қолинди. Уларнинг барчаси бу каби узоқ саёҳатга мўлжалланмаган контрабандачилар қайиғида сузган. Бу ҳақда Al Jazeera телеканалига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, қутқарувчилар 14 апрель пайшанба кунидан 16 апрель якшанба кунига қадар, уч кун давомида тинимсиз ишлаган.
Қутқарув ишларида хусусий гуманитар ташкилотлар иштирок этган, Италия соҳил хавфсизлик хизмати эса уларнинг ҳаракатини йўналтириб турган.
Италия соҳил хавфсизлик хизмати чўкиб кетган етти нафар одамнинг жасадини топди, улар ичида бир нафар ёш бола ҳам бор.
Аввалроқ, Ливия қирғоқлари яқинида Jugend Rettet нодавлат ташкилотига тегишли немис қутқарув кемаси фалокатга учрагани ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)