Жанубий Кореяда Миллий хавфсизлик кенгаши қўмитаси йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги КХДР томонидан навбатдаги ракета учирилишини қоралади.
Вазирлик ядро синови ва бошқа йирик стратегик фитналар амалга оширилган тақдирда Пхеньянга нисбатан «жиддий жазо чоралари» кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея 16 апрель куни навбатдаги ракета синовини ўтказди. Бироқ унинг учирилиши муваффақиятсиз якунланди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)