АҚШ президенти Дональд Трамп ва вице-президент Майкл Пенс КХДРнинг муваффақиятсиз ракета синовини муҳокама қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Майкл Пенс 15 апрель, шанба куни Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари бўйлаб сафарга чиққан. Унинг биринчи манзили Сеул бўлади.
Пенснинг ёрдамчиси томонидан маълум қилинишича, КХДР баллистик ракеталар синовини амалга оширгандан сўнг вице-президент Трамп билан боғланган. Воқеалар ривожи ҳақида Пенс унинг самолёти Аляска штатининг Анкориж шаҳридан ҳавога кўтарилганидан бир соат ўтиб хабардор қилинган.
Пенс билан бирга парвоз қилаётган журналистлар томонидан хабар қилинишича, Пенс бўлиб ўтган воқеалар ҳақида самолёт Беринг денгизи устида бўлган вақтда хабар топган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)