БМТ бош котиби Антонио Гутерриш 15 апрель, шанба куни Суриянинг Рашидин туманида қочоқларни олиб кетаётган автобуслар йўлида амалга оширилган, 100 кишининг ўлимига сабабчи бўлган терактни қоралади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Биз Ал-Фуа ва Кефрая қишлоқларидан ҳукумат назорати остидаги туманларга олиб кетилаётган беш минг кишига нисбатан Рашидинда амалга оширилган ҳужумни қоралаймиз. Биз ҳодиса оқибатида қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирамиз ва жароҳатланганларга тезда тузалиб кетишини тилаймиз», — дейилади баёнотда. Шунингдек, БМТ бош котиби барча томонларни эвакуацияни кутаётган кишиларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирди.
Портлашни амалга оширган террорчилар озиқ-овқат етказиб берувчи машинага портловчи қурилма ўрнатган. Портлаш автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ёнида юз берган ва ёнғинни келтириб чиқарган. SANA агентлигининг маълумотига кўра колоннани олиб кетаётган Сурия Қизил Ярим ой жамиятининг бир нечта автомобили ёниб кетган.
Ҳукумат армияси ва мухолифат кучлари ўртасидаги келишувга асосан, Ал-Фуа ва Кефраядан биринчи босқичда 8 минг киши эвакуация қилиниши керак бўлган. Иккинчи босқичда эвакуация қилинадиган 8,2 минг киши Хомс ва Латакияга жойлаштирилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)