Тошкент ҳокимлиги шаҳар тўйхоналари ва йирик савдо марказлари, шунингдек, бозорлари олдида автотураргоҳларни тартибга солиш ва қуриш масаласида устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга келтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси тайёрланиб, муҳокама учун интернетга жойлаштирилган. Муҳокама 29 апрелга қадар давом этади.
Мавзуга доир: Тошкентда гаражларни бузиш ишлари давом эттирилади. Уларнинг ўрнида кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади
Ён атрофидаги ҳудудда автотураргоҳ қуриш имконияти бўлмаган савдо мажмуалари (супермаркетлар, гипермаркетлар) ва тўйхоналарга эса фаолият турларини қайта ихтисослаштириш тавсия этилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)