Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Самарқанд шаҳрининг Даҳбед кўчасидан Паяриқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига олиб борувчи Нурафшон кўчасини ободонлаштириш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Нурафшон кўчасида олиб бориладиган бунёдкорлик ишлари натижасида атрофдаги эски ва бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган иншоотлар шаҳарсозлик талаблари асосида таъмирланиб, ижтимоий объектлар қурилади.
Ўзбекистон Президенти шаҳардаги Жомий кўчасидаги Ёшлар марказини реконструкция қилиш, ҳайвонот боғи қуриш лойиҳаларини кўздан кечирар экан, бу борадаги ишларни аҳолининг фикри ва талаблари асосида амалга ошириш, миллий меъморлик ва замонавий архитектура анъаналарини ҳисобга олиш бўйича кўрсатмалар берди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)