ИШИД террорчилик ташкилоти АҚШнинг Афғонистондаги авиазарбаси оқибатида йўқотишларга учрамаганини маълум қилди. «Коммерсантъ»нинг хабар беришича, жангарилари бу ҳақдаги тегишли баёнотни ИШИДга алоқадор Amaq агентлиги орқали тарқатган.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни АҚШ ҳарбийлари Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида «барча бомбаларнинг онаси»ни синаб кўрди. Бомба вилоятдаги ИШИД марраларига ташлангани айтилмоқда.
CNN’нинг Афғонистон Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беришича, авиазарба оқибатида ИШИДнинг 36 нафар жангариси йўқ қилинган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)