Associated Press’нинг Пентагондаги манбаларга асосланиб хабар беришича, Афғонистондаги жангарилар маррасига ноядровий GBU-43/B бомбасини ташлаш ҳақида буйруқ берган АҚШ армияси генерали Жон Николсонда бунинг учун АҚШ президенти Дональд Трампдан рухсат олиш зарурати бўлмаган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Агентлик суҳбатдошларининг маълум қилишича, генерал Николсон «барча бомбаларнинг онаси»дан фойдаланиш ҳақида буйруқ бериш учун барча ваколатларга эга. Уларнинг сўзларига кўра, бомбадан фойдаланилгани жамоатчилик эътиборини тортган, бироқ у йўқ қилган марра кўлами «ҳарбий миқёсда унчалик ҳам эътиборга молик эмас».
CNN телеканали маълумотларига кўра, Жон Николсон мазкур бомбадан фойдаланишни «тактик қадам» деб баҳолаган. Шунингдек, унинг қайд этишича, Афғонистон раҳбарияти бу бомбадан фойдаланиш учун рухсат берган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)