АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS Stethem эсминеци Жанубий Хитой денгизига кириб келди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари расмий сайтида ахборот берилган, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Жанубий Хитой денгизи акваториясида эсминец Янги Зеландия Қироллик флотининг Эндеавоур кемаси ёрдамида ёнилғи олган.
USS Stethem’нинг жамоаси бошлиғи Уильям Палмернинг таъкидлашича, рейд давомида USS Stethem Хитой ҳарбий кемалари билан мунтазам алоқада бўлиб турган.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ахборотида қайд этилишича, эсминец Шимолий Кореянинг ядровий синовлари сабаб юзага келган кескинлик ортидан бу ерга келган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)