КХДР мамлакат раҳбарияти лозим деб ҳисоблаган пайтда навбатдаги ядро синовини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда КХДР ташқи ишлар вазири ўринбосари Хан Сон Рёль AP агентлигига маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Агентликнинг маълум қилишича, у Корея яриморолида юзага келган вазиятни оғир деб атаган ва мазкур сўзлари юзасидан тушунтириш бермаган.
Хан Сон Рёль, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги «агрессив» хабарлари билан кўнгилсизликларни юзага келтираётганлигини таъкидлади. Агентлик аввалроқ Америка раҳбари Twitter’даги саҳифасида «Шимолий Корея кўнгилсизликлар ахтараётганлиги» ҳақида ёзиб қолдирганлигини эслатиб ўтади.
Бундан ташқари, Хан Сон Рёль АҚШнинг КХДР бўйлаб олдини олувчи зарбалари олдида Шимол қўл қовуштириб ўтирмаслигини маълум қилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)