Либерал лагер вакили Мун Чжэ Ин Корея Республикаси президентлигига энг лойиқ деб кўрилаётган номзодлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади, деб ёзади «ТАСС» Gallup Korea агентлиги томонидан ўтказилган ижтимоий сўров якунларига таяниб.
Респондентларнинг 40 фоизи Мун Чжэ Инга овоз беришга тайёр, бу ўтган ҳафтадагидан 3 фоизга кўп демакдир.
Оммабоплик бўйича иккинчи ўринни марказчи Халқ партияси вакили Ан Чхол Су банд этди, унга сўров иштирокчиларининг 37 фоизи овоз беришга тайёр — бу ўтган ҳафтадагидан 2 фоизга кўпроқ.
Қолган номзодлар етакчилардан анча орқада: Корея озодлик партиясидан Хон Чжун Пхёни 7 фоиз, Адолат партиясидан Сим Сан Чжонни 3 фоиз, «Парин» партиясидан Ю Син Минни 3 фоиз одам қўллаб-қувватлашга тайёр.
Изоҳ (0)