Венесуэлада президент Николас Мадурога қарши намойишлар давомида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Estrategia & Negocios нашри маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Маҳаллий прокурорнинг маълум қилишича, 11 апрель, сешанба куни кечки пайт Баркисимето шаҳри ҳудудидаги норозилик намойишлари чоғида 13 ёшли ўсмир ва 36 ёшли эркак ҳалок бўлган. У қурбон бўлганларнинг ўлимига сабаб бўлган вазиятга аниқлик киритмади.
Шунингдек, 6- ва 11 апрель кунлари Каракас ва Валенсия чекка қисмида икки нафар ўсмирга нисбатан ўқ узилганлиги маълум қилинмоқда.
Мухолифатчи депутат Хуан Реквесенс бешинчи қурбон кўзни ёшлантирувчи газдан бўғилиб ҳалок бўлган аёл киши эканлигини маълум қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)