Жанубий Африка Республикасининг маъмурий пойтахти Претория шаҳрида мухолифат партиялари аъзолари ва оддий фуқаролардан иборат минглаб одамлар мамлакат президенти Жейкоб Зумага қарши намойишга чиқди, деб ёзади «РИА Новости».
Намойишчилар президент истеъфога чиқмагунича акцияни давом эттиришини маълум қилди. Баъзи иштирокчилар «Африка Миллий Конгресси қабри»ни қулатиб, ҳукмрон партия дафн этилишини айтди. Намойишлар чоғида иштирокчилар ҳукумат биносигача етиб бориши кутилмоқда.
Норозилик акцияси Зуманинг 75 йиллик юбилейи тантаналарига тўғри келди.
Шаҳарга ва унга туташ туманларга талончилик ва тартиббузарликлар олдини олиш учун полиция отрядлари юборилди. Преторияга киришдаги бир нечта йўллар ёпиб қўйилди.
Изоҳ (0)