Президент Дональд Трамп АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларда ҳаммаси яхши бўлишини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«АҚШ ва Россия ўртасида ҳаммаси яхши бўлади. Ўз вақтида ҳамма ўзига келади ва ҳаммаси жойига тушади», — деб ёзади Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столстенберг билан бўлган матбуот анжуманида Трамп Россия «кучли», АҚШ эса «жуда-жуда кучли мамлакат» эканлигини айтган эди.
Трамп, шунингдек, Владимир Путин билан муносабатларни яхшилаш имкониятини «ажойиб» эканлигини қайд этди. У «барча билан муросага келишни хоҳлаши»ни ҳам айтиб ўтди.
Ўз навбатида, АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув якуни бўйича фикр билдириш чоғида Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар даражаси «энг паст нуқтада» эканлигини ва ишончни қайта тиклаш лозимлигини таъкидлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)