Филиппинда учта ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда 12 апрель, чоршанба куни Россия Геофизика хизмати филиали хабар бермоқда, деб ёзади «Интерфакс».
12 апрель, чоршанба куни Давао шаҳридан 82 километр шимоли-ғарбдаги Минданао оролида 02:21 да (Тошкент вақти билан) 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг эпимаркази 7,62 даража шимолий кенглик ва 124,81 даража шарқий узунликда жойлашди. Эпимарказдаги силкиниш кучига кўра сейсмик ҳодиса «вайронкор» деб баҳоланмоқда.
Сулавеси денгизи акваториясида Генерал-Сантос шаҳридан 234 ва 191 километр масофада 5,6 ва 5,7 магнитудали яна икки ер силкиниши юз берди.
Эпимарказидаги силкиниш кучига кўра, мазкур зилзилалар «жуда кучли» деб баҳоланмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)