Судан ички ишлар вазири Иброҳим Гандур мамлакатга ташриф буюрадиган 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган мисрликлар учун визалар жорий қилинишини терроризмдан ҳимояланишга интилиш билан изоҳлади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Судан ИИВ шу ҳафта мамлакатга кирувчи 18 дан 50 ёшгача бўлган Миср фуқароларига мамлакат элчихоналари ва консулхоналарида кириш визасини олиш мажбуриятини юклади.
«Бу қарор террорчиларни мамлакатга қўймаслик имконини беради. У Миср томони билан маслаҳатлашувлар доирасида қабул қилинди», — деди вазир гапларидан иқтибос келтирди Al-Shuruk телеканали.
2004 йилда мамлакатлар «Тўртта эркинлик тўғрисида» битим имзолаган эди, унга кўра, икки мамлакат фуқароларининг кўчиб юришига қўйилган барча чекловлар бекор қилинган эди. Судан ҳукумати аниқлик киритишича, визаларни жорий қилиш қарори битимни бузмайди.
Гандур, шунингдек, келаси ҳафта Суданга Миср ташқи ишлар вазири Самиҳ Шукрий ташриф буюриши режалаштирилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)