Яман жануби-шарқидаги Шабва провинциясида «Ансор Аллоҳ» (хусийлар) ҳаракати исёнчилари ва ҳукумат қўшинлари тўқнашувлари натижасида камида 15 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «РИА Новости» маҳаллий манбага таяниб.
Манба сўзларига кўра, хусийлар аввалроқ президент Мансур Ҳодий қўшинлари назорат қилган қатор позицияларни қўлга олишга муваффақ бўлгач, провинцияда шафқатсиз тўқнашувлар бошланган.
«Тўқнашувлар ҳар иккала томондан тўплардан тўхтовсиз ўқ ёғдирилиши фонида бўлиб ўтди, у бир неча соат давом этди… Ўққа тутишлар натижасида иккала томондан 15 киши ҳалок бўлди», — деди манба.
Изоҳ (0)