Туркия соғлиқни сақлаш вазири Ражаб Акдагнинг маълум қилишича, Суриянинг Идлиб вилоятидаги эҳтимолий кимёвий ҳужум қурбонлари жасадларини таҳлил қилиш натижалари ҳужум вақтида зарин газидан фойдаланилганини тасдиқлаган. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
АҚШ ва Туркия кимёвий ҳужум учун жавобгарликни Сурия раҳбарияти зиммасига юкламоқда. Расмий Дамашқ эса мазкур ҳодисага алоқадорлигини рад этмоқда.
Кимёвий ҳужумдан кўп ўтмай АҚШ Суриянинг Шайрат аэродромига «Томагавк» қанотли ракеталари ёрдамида зарбалар берди. Америка маъмуриятининг фикрича, кимёвий ҳужум айнан шу аэродромдан учган самолётлар воситасида амалга оширилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)