Германия полицияси Дортмунднинг «Боруссия» футбол клуби автобусига уюштирилган ҳужум иши бўйича гумонланувчи ҳибсга олинганини маълум қилди. Meduza’нинг Германия Бош прокуратураси вакилига асосланиб хабар беришича, гумонланувчи диний ақидапарастлар вакилидир, унинг исми айтилмаяпти.
Қўлга олинган шахсдан ташқари полиция яна бир экстремистни изламоқда. Ҳар иккала гумонланувчининг уйларида тинтув ишлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳужумнинг террорчиликка йўналгани асосида иш олиб бормоқда, бироқ ҳодисани ҳозирча расман теракт деб баҳолагани йўқ.
Хабар беришларича, автобус олдидаги портлаш жойларида диний шиорлардан иборат учта бир хил варақа топилган.
11 апрель оқшомида «Боруссия» меҳмонхонадан стадионга йўл олган вақтида футболчилар автобуси олдида учта портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида футболчи Марк Бартра жабрланган, уни операция қилиб улгуришди. Портлаш оқибатида автобусга ҳамроҳлик қилган полициячи ҳам жабрланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)