Санкт-Петербург метросида юз берган теракт оқибатида жароҳатланганларнинг яна бири 12 апрелга ўтар кечаси Петербург ҳарбий тиббий академиясида вафот этди. Шу тариқа қурбонлар сони 15 кишига етди. Қурбон бўлган шахснинг исми маълум қилинмаган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Аввалроқ, шаҳар вице-губернатори Анна Митянинанинг ахборотига таяниб, «ТАСС» қурбонлар сони 14 кишига етганини маълум қилганди.
Вице-губернатор жабрланганлардан бирининг касалхонада вафот этганлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Маълум қилинишича, 14-қурбон Гатчина шаҳри фуқароси Сергей Постнов бўлган. У кўп қон йўқотиш натижасида 12 апрель соат 00:35 да (Москва вақти билан) Петербург ҳарбий тиббий академиясида вафот этган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)