Жорий йил 10—11 сентябрь кунлари Остонада Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) фан ва технологиялар бўйича илк саммити ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулаймонов маълум қилди, дея хабар беради «Казинформ».
Мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Оқилбек Камолиддиновга кўра, тадбир асли Покистонда ўтказилиши лозим эди, бироқ Исломобод бундай мажбуриятни зиммасига олмади. Президент Нурсултон Назарбоев томонидан саммитни Остонада ўтказиш юзасидан қарор қабул қилинди. Шунингдек, саммит арафасида йирик илмий-амалий анжуман ҳам бўлиб ўтади.
«Саммитга давлат раҳбарлари таклиф этилмоқда. Ҳозирда иштирокини тасдиқлаган етакчилар рўйхатини шакллантирмоқдамиз. Шу кунгача тадбирда қатнашишини 10 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбари тасдиқлади», — дея таъкидлади Оқилбек Камолиддинов. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)