Франция шимолидаги Дюнкерк чекка қисмида жойлашган қочоқлар лагерида юзага келган тартибсизликлар оқибатида ўн киши жабрланди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Можаро турли этник гуруҳлар ўртасида юзага келганлиги маълум қилинмоқда. Шундан сўнг қарама-қаршиликка полиция аралашишга мажбур бўлди. Улар тартибсизлик иштирокчиларига қарши кўзни ёшлантирувчи газ ва дубинка қўллаган.
Тартибсизликлар оқибатида ёнғин юзага келган, у бутун лагерга тарқалиб, уни бутунлай йўқ қилган.
ОАВларининг маълум қилишича, лагерда 1,5 минг қочоқ — афғон ва курдлар яшаб, улар Ла-Манш орқали Буюк Британия ҳудудига ўтишни режалаштирган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)