Жанубий Корея ва Хитой КХДР томонидан янги фитналар — ядро қуроли синови ёки қитъалараро баллистик ракета учирилиши амалга оширилган тақдирда кескин жавоб чораларини қўллайди. Жанубий Корея ҳукуматининг Корея ярим оролида тинчлик ва хавфсизлик масалалари бўйича махсус вакили Ким Хон Гюннинг хитойлик ҳамкасби У Давэй билан Сеулда ўтказган учрашувида шундай келишувга эришилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Томонлар Пхеньян ядро муаммоси жиддийлиги ва уни ортга сурмай ҳал этиш лозимлигини билдирди. Сеул ва Пекин Шимолий Корея фитналарига қарши чиқди ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкциялари ҳамда КХДРга босим ўтказишнинг бошқа чораларини тўлиқ бажариш зарурлигини таъкидлади», — дея маълум қилди Ким Хон Гюн.
Сеулга 10 апрель куни 4 кунлик ташриф билан келган У Давэй Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Юн Бён Се билан ҳам учрашди. Музокаралар чоғида Пекин Корея ярим оролида АҚШнинг ракетага қарши мудофаа тизимлари ўрнатилишига қарши эканлиги яна бир бор эслатилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)