Мудофаа вазири лавозимини эгаллаган илк испан аёли Карме Чакон 9 апрель, якшанба куни Мадридда, 47 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дастлабки тахминларга кўра, ўлим табиий сабабларга кўра юз берган. Чаконда юрак билан боғлиқ жиддий муаммолар бўлганлиги билдирилмоқда.
Карме Чакон 2000—2007 йилларда Испания парламенти депутати сифатида фаолият юритган, 2007 йилда уй-жой қурилиши вазири лавозимини эгаллаган эди.
Орадан бир йил ўтиб, мудофаа вазирлигини бошқарди. 2011 йилда истеъфо берган, 2013 йилда эса шахсий сабабларга кўра депутатлик ваколатини ҳам зиммасидан соқит қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)