Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Адҳам Икромов Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадрлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда, ҳукуматдаги манбаларига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Адҳам Икромов бунгача (2012 йилдан бери) Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди. Ҳукумат таркибида у соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексига раҳбарлик қилаётган эди.

2016 йилнинг декабридан 2017 йилнинг февралига қадар у бир вақтнинг ўзида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳам раҳбарлик қилди. У 2009—2012 йилларда ҳам соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган.

Адҳам Икромов Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимида Маннон Алиев ўрнини эгаллади.

Ҳукумат таркибида Адҳам Икромов ўрнини ким эгаллаганига аниқлик киритилмаган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган