Полиция Стокгольмда юк машинаси одамлар устига босиб борганидан сўнг гумонланувчини ҳибсга олди. Бу ҳақда SVT телеканали хабар бермоқда.
Aftonbladet нашрининг гувоҳларга асосланиб хабар беришича, ҳодиса жойидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда бир киши қўлга олинган.
Associated Press агентлиги ахборотига кўра, гумонланувчи ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни Швеция бош вазири Стефан Лёвен тасдиқлаган.
Полиция маълумотларига кўра, теракт оқибатида уч киши ҳалок бўлган ва саккиз киши тан жароҳати олган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)