Швеция бош вазири Стефан Левен мамлакат пойтахти Стокгольмда юк машинасининг одамлар устига босиб боришини террорчилик ҳаракати деб эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган, яна саккиз киши тан жароҳати олган.
7 апрель куни Стокгольм марказида юк машинаси одамлар устига босиб борди, сўнг супермаркет ойнасига бориб урилди.
Ҳодиса учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)