Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 7 апрель, жума куни ЛДПР раиси Владимир Жириновскийга ўзига хос кўкрак нишони ҳамда «Халқнинг фахрий оқсоқоли» унвони берилганлиги тўғрисида гувоҳнома топширди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агенлигига таяниб, «Интерфакс» хабар қилди.
Жириновскийга туркманларнинг миллий тўни, телпаги ҳамда белбоғини совға қилишди. Маросим Туркманистонга келган Россия делегацияси аъзолари иштирокида бўлиб ўтди. Жириновский Туркманистонда кўрганларидан «руҳлангани ва завқ олганини» айтди.
Шунингдек, ЛДПР раиси «авлоддан авлодга ўтиб келадиган ва миллий менталитет асосига айланган ажойиб доно анъаналарини меросхўри ҳамда давомчиси» сифатида туркман халқига нисбатан доимо мойиллик туйганлиги ҳақида сўзлади.
Жириновский Туркманистонга республика парламенти раиси Акжи Нурбердиев таклифига биноан борган. ЛДПР раиси 7 апрель, жума куни очилган «Осиё ўйинлари—2017: тинчлик ва тараққиёт учун халқаро спорт ҳамкорлиги» халқаро спорт конгрессида иштирок этишни режалаштирмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)