Стокгольм марказидаги пиёдаларни босиб кетган юк машинаси ўғирланган бўлган. Бу ҳақда юк машинасининг эгаси ҳисобланган Spendrups компанияси вакили ТТ агентлигига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, юк машинаси 7 апрель куни маҳсулот етказиб бериш билан банд бўлган. Cалиэнте ресторани олдида ҳайдовчи юкни тушириш учун машинадан чиққанида, унга номаълум шахс ўтириб, олиб қочган.
Ҳодиса гувоҳларининг Aftonbladet’га маълум қилишларича, полиция ҳодиса жойидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда бир эркакни қўлга олган, бироқ бунда гумонланувчи ҳақида гап бормоқдами-йўқ, номаълум.
7 апрель куни Швеция пойтахтидаги Дротнинггатан пиёдалар кўчасида юк машинаси пиёдалар устига босиб борди, шундан сўнг Åhlens универмагига бориб урилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган, саккиз киши турли даражада тан жароҳати олган.
Швеция бош вазири Стефан Левен Стокгольм марказида юз берган ҳодисани теракт деб атади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)