«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши бўйича жамоатчилик сўровини ўтказди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» АА.
Аҳолидан олинган фикрлар таҳлилига кўра, мазкур ҳужжат мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш, мамлакатни модернизациялаш ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштиришга хизмат қилади. Сўровда респондентларнинг 79,9 фоизи ушбу фармон мазмун-моҳиятини яхши билишини, 83,5 фоизи уни ўз вақтида қабул қилинган ҳужжат деб ҳисоблашини билдирган.
Изоҳ (0)