Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига ташрифи доирасида Дмитрий Медведев билан учрашди. Учрашув чоғида Шавкат Мирзиёев Россия бош вазирини Ўзбекистонга таклиф қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Аввалроқ Москвада Ўзбекистон бош вазирини қабул қилганингиз учун чуқур миннатдорчилик билдираман. Бу бугунги натижаларга эришишимизда катта аҳамият касб этди. Мен ўз ҳамкасбингиз билан тез-тез учрашиб туришингизни хоҳлардим. Мен сизни Ўзбекистонга таклиф қиламан.Шунингдек, Шавкат Мирзиёев учрашув чоғида Санкт-Петербург метросида юз берган терактга ўз муносабатини билдирди.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Мен Санкт-Петербург метросида юз берган теракт оқибатида қурбон бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Санкт-Петербургда юз берган воқеа теракт, терроризм чегара, миллат ва дин танламайди. Бу бизнинг умумий ташвишимиз ва мазкур масалада биргаликда ҳаракат қилишимиз кераклигини англатади.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Изоҳ (0)