АҚШ президенти маъмуриятининг юқори мартабали вакили сўзларига кўра, Суриядаги кимёвий ҳужум борасида Россия тақдим этган маълумотларга ишониб бўлмайди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Унинг айтишича, тинч аҳоли Сурия авиацияси террорчиларнинг кимёвий қурол ишлаб чиқариладиган омборига берган зарбаси натижасида ҳалок бўлгани ҳақида Москва тақдим этган маълумотлар етарлича далилларга эга эмас.
«Биз буни ишонарли, деб ҳисоблай олмаймиз. Биз бунга ишонмаймиз», — деди Оқ уй вакили, Россия келтирган маълумотларга муносабат билдираркан.
Унинг қайд этишича, АҚШ кимёвий қуролнинг қўлланилиши ва ўнлаб инсонларнинг қурбон бўлишига Сурия раҳбарияти ва мамлакат президенти Башар Асадни жавобгар деб ҳисоблашда давом этади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)