Ироқнинг террорчилардан озод қилинган вилоятларини, шунингдек, Мосул шаҳрини портламай қолган миналардан тозалаш учун йилига 170 миллиондан 180 миллион долларгача маблағ керак бўлади, деб хабар берди «ТАСС».
Бу ҳақда 4 апрель, сешанба куни БМТнинг миналарни зарарлантириш масалалари бўйича хизмати (UNMAS) директори Агнес Маркайю журналистларга маълум қилди,
БМТ 4 апрель куни Мина хавфи ва минани зарарсизлантириш билан боғлиқ фаолиятга ёрдам масалаларига бағишланган халқаро кунни нишонлади. Ушбу кун Бош Ассамблеянинг қарори бўйича 2006 йилдан бери нишонланиб келинади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)