Сербиядаги президентлик сайловларида ғолиб чиққан мамлакат бош вазири Александр Вучич Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркелга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Сайловларгача 15 кун қолгани ҳақида огоҳлантирганимга қарамай мен билан музокаралар олиб борган Ангела Меркель ва Владимир Путинга алоҳида миннатдорлик билдирмоқчиман. Улар Сербия ҳақида яхши фикрда, мен ҳақимдаги таассуротлари ҳам ёмон эмас», — дея таъкидлади Вучич.
Сербиянинг РTС телеканалига кўра, Вучич Хитой ва Россия билан дўстона муносабатларни ривожлантириш, айни пайтда, Европада муносиб ўрин эгаллашга қаратилган ислоҳотларни давом эттириш ниятида.
Лавозимини эгаллаганидан сўнг эса Пекинга ташриф буюришни режалаштирмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)