Непал халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлагига чиққан қоплон туфайли, ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлди, деб ёзади «РИА Новости».
Associated Press маълумотларига кўра, Непал пойтахти Катманду шаҳрида жойлашган Трибхуван аэропорти 3 апрель, душанба куни эрталаб йиртқични учиш-қўниш йўлагида кўриб қолишгач, ёпилган. Ҳодиса жойига шу заҳоти полиция вакиллари ва ўрмон назоратчилари етиб келган.
Аэропорт ярим соатдан сўнг ўз ишини давом эттирган. Йиртқични қидириш ишлари давом этмоқда.
Агентлик таъкидлашича, ҳаво бандаргоҳи шимол томондан ўрмонлар билан ўралган.
Изоҳ (0)