Жанубий Корея, АҚШ ва Япония КХДР сувости кемаларига қарши кураш машқ қилинадиган денгиздаги ҳамкорликдаги машғулотларни бошламоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Уч кунлик машғулотлар Чежудо оролида бўлиб ўтади. Уларнинг асосий мақсади Пхеньян сувости кемаси баллистик ракетасини ишлаб чиқаётган шароитда Шимолий Корея таҳдидига самарали жавоб беришга қаратилган», — дейилади вазирлик хабарида.
Машғулотларда Kang Gam Chan (Жанубий Корея), McCampbell (АҚШ) ва Sawagiri (Япония) эсминецлари иштирок этади.
Шунингдек, кемага қарши авиация, жумладан, Lynx, МH-60 вертолётлари ва P-3 Orion самолёти жалб этилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)