НАТО мамлакатлари Калининград вилоятига Россиянинг «Искандар» ракета мажмуаларининг жойлаштирилишини ўз хавфсизлигига таҳдид деб ҳисоблайди. Бу ҳақда альянс бош котиби ўринбосари Роуз Геттемюллер айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
«Калининград вилояти Россия ҳудуди эканлиги борасида ҳеч ким даъволашаётгани йўқ. Аммо ‘Искандар’ ракета мажмуаларининг жойлаштирилиши — ҳарбийлаштириш ва ҳаво ҳудуди устидан назоратни кучайтириш бўйича тенденция исботи. НАТОнинг Россия билан қўшни бўлган кўплаб аъзолари буни ўз хавфсизлигига таҳдид деб ҳисобламоқда», — деди у.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлигининг Европа билан ҳамкорлик департаменти директори Андрей Келин Москва «Искандар» мажмуаларининг Калининградга жойлаштирилиши ҳақидаги масала бўйича НАТО олдида ҳисоб бермоқчи эмаслигини айтган эди.
Изоҳ (0)