Польшанинг ELQ-SA ва PromacSpZoo компаниялари делегацияси «Навоий» эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди, деб ёзади UzDaily. Польша компаниялари энергетика қурилмаларини ишлаб чиқариш соҳасида тажрибага эга.
Музокаралар чоғида томонлар ELQ-SA халқаро энергетика компанияси билан узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.
Хусусан, томонлар саноат ва коммунал секторларда қўлланиладиган трансформатор қуйи станциялари ва дизель генераторларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қатор лойиҳалар ва дастурларни кўриб чиқди.
Учрашув якунларига кўра, ELQ-SA энергетика компанияси ва Энергетика бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш соҳасидаги дирекция ўртасида Ҳамкорлик нияти ҳақида меморандум имзоланди.
Изоҳ (0)