Покистон жанубида қайиқнинг тўнтарилиб кетиши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида ARY News телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Маълумотда келтирилишича, 20 нафар одами бўлган қайиқ мамлакат жанубидаги Моро шаҳридан унчалик узоқ бўлмаган дарёда тўнтарилиб кетган. Қутқарувчилар ҳамда маҳаллий аҳоли ҳалок бўлганларнинг жасадини чиқариб олди, шунингдек, қолган 16 йўловчига сувдан чиқишларида ёрдам кўрсатган.
Омон қолганлардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. Жабрланувчилар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.
Полициянинг маълумот беришича, нохуш ҳодисага кема бошқарувчисининг тажрибасизлиги сабаб бўлган. Туман шифохоналарида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)