Буюк Британия полицияси курд ўсмирига ҳужум қилганлиги учун тўққиз кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Ҳодиса 1 апрель, шанба куни кечаси Лондоннинг Кройдон туманида юз берган. Курд ўсмири ва унинг икки дўсти бекатда автобус кутиб турган вақтда бир гуруҳ ёшлар уларга яқинлашган.
«Гумонланувчилар жабрланувчидан унинг қаердан эканлигини сўраган. Ўсмирнинг муҳожир эканлигини билгач гумонланувчилар унга ташланган ва шафқатсизлик билан уни дўппослаган», — деб ҳикоя қилган полиция инспектори Гэри Касл.
Ўсмир бошидан ва юзидан жиддий жароҳат олган.
Ҳужумда ҳаммаси бўлиб 20 киши қатнашган. Қолганлар ҳозирги вақтда қидирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)