Парагвайда президент Орасио Картеснинг мамлакат президентлигига иккинчи марта номзодини қўйишга имкон берувчи қонун лойиҳасига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар конгресс биносига бостириб кириб, уни ёқиб юборди. Намойишчиларга қарши полиция сув замбаракларидан фойдаланди. Ўнлаб кишилар жароҳатланган. ОАВлар бир кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда. «Коммерсантъ» намойишлар акс этган фотожамланмани тақдим этди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)