Малайзия ҳали ҳам КХДР етакчисининг акаси Ким Чон Намнинг ўлимида гумонланаётган 4 фуқарони қўлга олишда Интерполнинг ёрдамига ишонмоқда. Бу ҳақда The Star газетасига таяниб, «ТАСС» хабар қилмоқда.
Малайзия бош вазири ўринбосари Аҳмад Зоҳид Ҳомидийнинг сўзларига кўра, Куала-Лумпур гумонланувчиларни қидиришда ташкилотнинг ҳамкорлигига суянмоқда. Унинг таъкидлашича, иш Интерпол раҳбари Мэн Хунвэйнинг шахсий назорати остига олинган.
Интерпол КХДРнинг 4 фуқаросига нисбатан 16 мартда қизил хабарнома эълон қилган. Хабарнома номига ордер берилган шахсларнинг жойлашган жойини аниқлаш ва уларни бошқа давлатга топшириш ёки қонунчиликка муводфиқ бошқа хатти-ҳаракатни амалга оширишга рухсат беради.
Маълумот учун, февраль ойининг охирида Малайзия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари КХДРнинг 4 фуқаросига нисбатан қидирув эълон қилишни сўраб Интерполга мурожаат қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)