АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой Пхеньянга босимни кучайтирмаган тақдирда Шимолий Корея ядровий таҳдидини бартараф этишга қаратилган бир томонлама ҳаракатларни амалга ошириши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Хитой Шимолий Кореяга катта таъсир кучига эга. Шу сабабли ё Хитой КХДР масаласида бизга ёрдам беради ёки йўқ. Агар улар бунга рози бўлса, бу Пекин учун жуда яхши, акс ҳолда ҳеч кимга яхши бўлмайди. Хитой Шимолий Корея муаммосини ҳал этишни истамаса, буни ўзимиз амалга оширамиз», — дея маълум қилди Трамп Financial Times нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, 6-7 апрель кунлари Хитой раҳбари Си Цзиньпин АҚШга ташриф буюриши ва Дональд Трамп билан учрашиши кўзда тутилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)