Лондоннинг ICE Futures биржасида 3 апрель, душанба куни июнда етказиб бериладиган Brent туридаги нефтнинг нархи 0,14 долларга (0,26 фоиз) пасайиб, бир баррели учун 53,39 долларни ташкил этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Нью-Йоркнинг NYMEX товар биржасида WTI туридаги нефть баҳоси ҳам 0,09 долларга (0,18 фоиз) — бир баррели учун 50,51 долларгача пасайди.
Ўтган ҳафтада WTI нархи 5,5 фоизга ошган ва бу жорий йилдаги энг салмоқли ҳафталик ўсиш бўлганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)