Ўтган йили Қозоғистонда икки мингдан ортиқ етим болалар янги оилалар аъзоларига айланди, дея хабар бермоқда «Казинформ» Қозоғистон Таълим ва фан вазирлигига таяниб.
«2016 йилда 2200 нафар бола асраб олинган, шуларнинг 2171 нафари қозоғистонликлар, 29 нафари чет элликлар томонидан асраб олинган. Асраб олинган болаларнинг 58 фоизини уч ёшгача бўлган болалар ташкил қилади», — дейилади хабарда.
«Оилавий тузумнинг барча шакллари (васийлик, ҳомийлик, асраб олувчи оилалар) моддий жиҳатдан давлат томонидан рағбатлантирилади. Шу сабабли ота-она васийлигисиз қолган болаларнинг 72 фоизи қозоғистонлик фуқаролар оилаларида тарбияланмоқда. Сўнгги беш йил ичида болалар уйларидаги тарбияланувчилар сони 3651 нафар болага камайди», — дея маълум қилишди вазирликда.
Изоҳ (0)