Туркияда давлат тўнтаришига уринишдан сўнг ўтган 8 ой давомида мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг ФETО ташкилоти билан алоқаларда гумон қилиниб, 113 мингдан ортиқ киши қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ҳозирда 47 мингдан ошиқ одам ҳибсда қолмоқда. Улар орасида 10 732 полициячи, 7 643 ҳарбий хизматчи, 168 генерал, 2 575 судья ва прокурор, 208 мансабдор ва 26 177 фуқаро бор», — дея таъкидлади Сулаймон Сойлу.
Ички ишлар вазирига кўра, ўтган вақт мобайнида жами 113 260 киши қўлга олинди. Улардан 65,36 минги кейинчалик қўйиб юборилди, бироқ 41,5 минг нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари назоратида турибди. 863 нафар гумонланувчи эса қидирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)