1 апрель, шанба куни АҚШнинг Флорида штати Эжуотер шаҳри ҳудудида иккита бир моторли самолёт ҳавода тўқнашиб кетди, иккала учувчи ҳам ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС» шаҳар полицияси шефи Дэвид Арсиерога таяниб.
Ҳодиса ўрмонли ҳудуд осмонида юз берди. Бир нечта самолёт гуруҳли парвозни амалга ошираётганида, улардан бири иккинчисига қаноти билан тегиб кетди. Улар тўқнашди ва қулади. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда учувчилардан бошқа одамлар бўлмаган.
Федерал авиация бошқармаси ҳодиса сабабларини текшириш бошланганини маълум қилди.
Изоҳ (0)