Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида истиқомат қилувчи 18 ёшли Милан Шиппер коллежга ўқишга киришдан аввал Австралиянинг Сидней шаҳрига ташриф буюришга қарор қилди. Бироқ у бошқа йўналишга чипта харид қилиб, Канада шарқидаги Сиднейга бориб қолди, деб хабар бермоқда TJournal.
Шиппернинг сўзларига кўра, у Австралияга учиш учун энг арзон вариантларни излади ва 300 доллар эвазига Сиднейга чипта топди. Шиппер чипта ҳақидаги маълумотларни батафсил ўрганмай, уни дарҳол сотиб олди.
У Амстердамдан Сиднейга йўл олаётганида ҳам ҳеч қандай шубҳага бормади. Йигит Торонто шаҳрига етиб келгандагина, йўловчиларнинг Air Canada авиакомпаниясининг самолётига ўтаётганидан шубҳага туша бошлади. Ўшанда Шиппер Австралияга кетмаётганини тушуниб етди.
Ўша вақтда яна бир Сидней бор эканини тушуниб етдим.Йигит хатосини тушунди, қаттиқ тушкунликка тушди, аммо ортга йўл йўқ эди. Чунки самолёт ҳавога кўтарилиб бўлганди. Орадан бир неча соат ўтиб, у Канаданинг Янги Шотландия провинциясидаги Сидней шаҳрига етиб келди. Самолёт ерга қўнганида кучли қор ёғаётган, йигит эса футболка, иштон ва юпқа курткада эди.Милан Шиппер
Шиппер аэропорт ходимларига вазиятни тушунтирди ва ходимлар унга Торонто, у ердан эса Амстердамга етиб олишда кўмак кўрсатди.
Хабарда қайд этилишича, Милан Шиппердан ташқари ўша рейсда Австралияга бормоқчи бўлган америкалик аёл ҳам бор эди. Сўнгги йилларда мазкур икки шаҳарни аргентиналик сайёҳлар, италиялик жуфтлик ва голландиялик пенсионер адаштириб юборган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)